Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар Аллоҳ эзгу ишларингизга кўп барокатли савобларни ато этсин, Ҳазратмизнинг жойлари жаннат бўлсин. Саволим шуки мен намоз ўқиганимда “сирот кўприги устида турибман Аллоҳ мени кўриб турибди, оёғим остида оловли дарё, кўприкнинг нариги тарафи жаннат” деб тассвур қиламан. Шунда қилган гуноҳларимни эслаб, Аллоҳдан қўрқиб, кўзларимга ёш келади. Мен шундай тассавур билан намоз ўқисам бўладми? Ёки бошқача тассвур ҳам борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аллоҳ таоло зиёда қилсин. Валлоҳу аълам.