Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбиннинг сўзига ишониш

16:44 / 06.07.2015 | Ali_al-Qori | 4768

Ассалому алайкум! Барча мусулмонларга Рамазон ойи муборак бўлсин. Савол: Фолбиннинг сўзига ишонса диндан чиқиб хотини талоқ бўладими? Ҳадисда келишича фолбиннинг сўзига ишонса қирқ кеча тавбаси қабул эмас, ишонса кофир бўлар экан. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким ғайбни билмайди. Аллоҳ таоло "Намл" сураси 65-оятида :

Сен: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», – деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар.
Ғайбни билиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким – на инсон, на фаришталар, на жинлар ғайбни билмайди. Бу эса Аллоҳ таолонинг мутлақ илм эгаси эканини англатиш билан бирга, махлуқотлар учун У буюк Зотнинг лутфи ҳамдир. Ўйлаб кўрайлик, инсон ўз тақдирини – бир кун, бир ҳафта, бир ой, бир йилдан кейин ёки умрининг охиригача нималар бўлишини аниқ билса, унинг учун ўша кун, ҳафта, ой, йил ва умрнинг қизиғи қоладими? Албатта, йўқ. Бу мулоҳаза фақат биргина ғайб ҳақида. Яна қанчадан-қанча ғайб ишлари бор, уларни ҳам мулоҳаза қилсак, шунга ўхшаш ҳикматлар келиб чиқаверади.
«Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар».
Инсоннинг қачон қайта тирилиши ҳам ғайб илмидир. Уни ҳам осмонлару ерда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Инсонларнинг ўзлари қачон қайта тирилишларини ҳатто сезмайдилар. Бу масала ҳам майли, ундан каттароғини ҳам сезмайдилар. Ёки билармикинлар?
Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ : “Ким: “Мен ўғирланган нарсаларни биламан ва жин менга ҳабар берган нарсаларнинг ҳабарини бераман” деса кофир бўлади”, деган. (Роддул мухтор). Буларнинг қаторига ғайбдан башорат берувчи мунажжим ва кафт, тош ва бошқа нарсаларга қараб фол очувчилар ҳам киради.
1. Ким фолбин ғайбни билади деган этиқодда унинг ҳузурига борса ва айтганини тасдиқ қилса,  кофир бўлади ва аёли билан ораларидаги никоҳи бузилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким келажакда бўладиган ишлардан ҳабар берувчининг ёки бўлиб ўтган ғайб ишлардан ҳабар беручининг ҳузурига борса ва унинг айтганларини тасдиқ қилса, батаҳқиқ Муҳаммадга нозил қилинган нарсага кофир бўлибди”, деганлар. (Имоми Аҳмад ривояти).
1. Ким фолбинлар ғайбни билмайди деган эътиқодда бўлатуриб, улардан бирор нарса сўрашга борса, ҳаром ишга қўл урган бўлади ва қирқ кунлик намози қабул бўлмайди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким фолбинга бориб ундан бирор нарса сўраса, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди”, деганлар.(Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat