Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Имом Бухорий р.х дан ривоят килинган: 16-боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Билол айтган азон сизларни саҳарлик қилмоқдан тўхтатмасин!» деган сўзлари ҳақида Оиша разияллоҳу анҳо: «Билол кечаси азон айтар эрдилар»,— дейдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: «Ибн Умму Мактум азон айтмагунча еб-ичаверингизлар, чунким ул тонг отиши арафасида азон айтғайдир»,— деганлар. Қосим ибн Муҳаммад бундай дейдир: «Билол бирлан Ибн Умму Мактумнинг азонлари ўртасида ҳеч қанча вақт йўқ эрди, чунким Билол мезанадан тушиши бирлан ўрнига деб келтирган хадисларга асосланиб биз таквимдаги вақтда 3.20 да оғиз ёпилиш вақти кўрсатилган бўлсада, аммо тонг отиш вақти эса 5.10 тўғри келаётганлиги сабабли бизлар ҳадисга эргашган ҳолда тақвимга нисбатан 10-20 минутлардан кейинрок оғиз ёпмоқдамиз. Шу ҳолатда бизлар адашмоқдамизми? Илтимос тўлиқроқ тушинча берсангиз. Жазакаллоху хойрон.
Ва алайкум ассалом! Билол розияллоҳу анҳунинг азони тонг отишидан анча аввал таҳажжуд ўқиётганлар намозни тўхтатишлари ва ухлаганлар уйғонишлари учун айтилган. Қолаверса, ундай азон айтиш кейин мансух бўлган. Сиз саҳарлик вақти тугаганидан кейин овқатланаётган бўласиз. Қанча кун шундай қилган бўлсангиз ўша кунларни қайта тутишингиз фарз бўлади. Қоронғулик тугаб ёруғлик бошланаётганда саҳарлик вақти тугаган бўлади. Саҳарлик вақти тугаганда тонг вақти кирган бўлади. 5. 10 қуёш чиқиш вақти бўлган бўлади. Валлоҳу аълам.