Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўзаси ҳақида

18:18 / 02.11.2015 | Anas | 3861

Ассалому алайкум! Мен яқинда шу сайтда “агар бир инсон рамазон ойида бир неча кун рўзасини қасддан очган бўлса, унга битта каффорат, яъни 60 кун рўза тутишлик кифоя қилишлига ҳақида билдим. Агар бир инсон бир рамазон ойини рўзаси фарз эканлиги ва тутмаслиги жуда катта гуноҳ эканлигидан умуман хабари бўлмагани ҳолда тутмаган бўлса, унга қандай хукм жорий қилинган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қолдирган ҳар кун эвазига бир кундан тутиб беради. Каффорат вожиб бўлиши учун, аввал рўза тутиб, кейин уни қасддан очиб юборган бўлиш керак. Умуман тутмаган бўлса, бир кунига бир кундан рўза тутади. Шариат ҳукми бўйича рўза тутмасдан кўра уни тутиб, қасддан очиб юборишнинг жинояти қаттиқроқдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat