Ассаламу алайкум! Авваламбор сизларни кириб келган рамазон ойи билан табриклайман. Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин. Савол : саҳарлик пайтидан ярим соат олдин уйғонса сўнг маний бўлганини кўрса ғусл қилиб чиққунча оғиз ёпиш пайтига 2 дақиқа қолган бўлса, овқатлангунча оғиз ёпиш вақтидан 10 дақиқа ўтиб кетса, сўнг ният билан оғиз ёпса рўзаси дуруст бўладими? Ўтиб кетган 10 дақиқа зиён қилмайдими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
Ва алайкум ассалом! Оғиз ёпиш саҳарлик вақтидан ўтиб кетса, ўша куннинг рўзасини қайта тутилади. Каффорот вожиб бўлмайди. Уйғониб турса ғусл вожиб бўлган ёки аёлига яқинлик қилиб ғусл вожиб бўлган кишилар саҳарлик вақти чиқиб кетиш эҳтимоли бўлса, оғиз бурунни чайиб, таҳорат олиб саҳарлик қилсалар ва бамдод вақти кирганидан кейин ғусл қилсалар ҳам бўлади. Бунинг рўзага ҳеч қандай таъсири йўқ. Валлоҳу аълам.