Ассаламу алайкум! Уйқудан эҳтилом бўлиб турганда ёки жимодан сўнг рўзага ният қилиш вақти оз қолса, биринчи саҳарлик қилиб кейин рўзага ният қилиб, ундан сўнг ғусл қилишга шариатимизда рухсат борми?
Ва алайкум ассалом! Оғиз ёпиш саҳарлик вақтидан ўтиб кетса, ўша куннинг рўзасини қайта тутилади. Каффорот вожиб бўлмайди. Уйғониб турса ғусл вожиб бўлган ёки аёлига яқинлик қилиб ғусл вожиб бўлган кишилар саҳарлик вақти чиқиб кетиш эҳтимоли бўлса, оғиз бурунни чайиб, таҳорат олиб саҳарлик қилсалар ва бамдод вақти кирганидан кейин ғусл қилсалар ҳам бўлади. Бунинг рўзага ҳеч қандай таъсири йўқ. Валлоҳу аълам.