Ассаламу алайкум! Мен ғусл ҳақида ўқиб ўргандим ва шундай хулосага келдим. Агар уйқудан уйғонган пайт кийимида намлик кўриб уни хоҳ мазий деб гумон қилса ҳам ғусл вожиб бўлади. Лекин уйғоқ юрган пайтда ҳар қандай ҳолат туфайли чиққан мазий ғуслни вожиб қилмайди. Мен бу масалани тўғри англадимми йўқми? Шуни тушунтирсангизлар илтимос!
Ва алайкум ассалом! Тўғри англабсиз. Агар ўша уйғоқликда чиққан нарса маний бўлмаса. Валлоҳу аълам.