Ассалому алайкум! Мени пластик картага номаълум жойдан оз миқдорда пул туширгани ҳақида телефонимга хабар келди. Уни ким ташлаганини билмайман. Ўша пулни ишлатиш мен учун ҳалолми, ёки у пулни Нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Банкга мурожаат қилсангиз ким томонидан нима учун ташланганини айтиб беришлари мумкин. Бирор киши адашиб ташлаган бўлса сизга ҳалол эмас. Эгасига қайтаришингиз шарт. Валлоҳу аълам!