Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ёдлаш

11:37 / 09.06.2015 | Shuhrat Mullobayev | 2839

Ассаламу алайкум! Аллоҳ қилаётган хайрли ишларингизда бардавом қилсин. Қуръон ёд олишни бошламоқчи эдим. Лекин дарс берадиган одам йўқ. “quran.uz” сайтидан бази қориларнинг қироатларини юклаб, эшитиш орқали ўрганиб ёдласам бўладими? Исталган оят охирида тўхтаб, сурани бўлиб-бўлиб ёдласам бўладими? Маъно бузилишига сабаб бўлиб гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Маслаҳат беринглар ва дуо килиб қўйинглар устозлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мўътабар қориларнинг қироатлари ёрдамида ёдласангиз жоиз, фақат кейинроқ вақт ва имконият топиб бирор ижозати бор қоридан ўтказиб олсангиз, яхши бўлади. Оятдан бўлиб ёдлаш ва ўқиш мумкин, аммо оят ўртасидан бўлмаслик тавсия қилинган. Аллоҳ Ўзи ёр бўлсин! Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat