Ассалому алайкум! Дорихонада иш бошқарувчи бўлиб ишлайман. Айрим улгуржи фирма ва вакиллар билан келишув асосида пул ўтказиш йўли билан товарлар оламан. Улар айрим товарларни суммасига қараб 5-10% акция ва нархини чегирма қилишади ва бу акция ва чегирма эвазига пул ва ҳар хил буюмлар беришади. Шу акцияда берилган пул ва буюмларни олсам менга ҳалол бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Чунки улар дорихонанинг эгасига тегишли. Агар ўзингизга яхши ишлаганингиз учун шахсий қилиб беришса бошқа гап. Валлоҳу аълам.