Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

100 мартта ҳамд айтиш

20:32 / 17.01.2020 | YUSUFBEK Qurbonov | 2148

Ассалому алайкум! Кимки эрталаб ва кечқурун Аллоҳга юз марта такбир айтса, юз марта ҳаж қилгандек бўлади, кимки эрталаб ва кечқурун Аллоҳга юз марта ҳамд айтса, Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек ёки юзта ғазот қилгандек бўлади, кимки эрталаб ва кечқурун Аллоҳга юз марта таҳлил айтса Исмоил алайҳис саломнинг фарзандларидан юзтасини озод қилишдек савобга эга бўлади, кимки эрталаб ва кечқурун Аллоҳга юз марта такбир айтса, ҳеч ким унинг келтирган (савоб амали) дан ортиқ келтиролмайди, магар, кимки шуни айтса ёки ундан зиёда қилса (келтира олади).” Термизий ривояти.

Таҳлил бу  “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”  дейиш. Тасбиҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. Шу ҳадис саҳихми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фазилат бобида амал қилинадиган ҳадис. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat