Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

04:52 / 04.06.2015 | Jasurbek Davlatov | 2788

Ассаламу алайкум! Мен Россияда ишлайман, аввал беш маҳал намоз ўқирдим, ҳозир шароит, вақт ва муҳит сабабли фақат бомдод намозини ўқияпман. Баъзи одамлар “бир маҳал ўқигандан умуман ўқимаган яхши” дейишди. Мен нима қилишим керак? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У гапни айтувчилар куфрга кетиб қолишидан эҳтиёт бўлишсин. Чунки Аллоҳ таоло фарз қилган нарсани тарк қилиш яхши бўлиши мумкинми? Аксинча “Аллоҳ бир маҳалга тавфиқ берибди, сен қолганларини ҳам ўқишинг керак” дейишса яхши бўлар эди. Валлоҳу аълам.

http://islom.uz/content/view/300/106/1/0/

Топ рейтинг www.uz Openstat