Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талаба ҳам мусофирми?

12:38 / 13.04.2020 | Iroda | 1452

Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, сизга бермоқчи бўлган саволим муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Мўминнинг меърожи-муфассал намоз китобида ёзилишича мусофир уч кечаю уч кундуз масофага, яъни 96 км ўз уйидан узоққа ва 15кунга чиққан киши экан, агар талабалар ҳар ўн беш кунда уйга қайтса ҳам мусофир саналадими (шу масофадан ортса), бу саволни беришимга сабаб фарз намозларининг қаср қилиниши вожиб деган жойини ўқиб қолганим учун. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз 15 кун деб таҳминий айтмасдан аниқ кунларни айтинг. Чунки ярим кун фарқ қилса ҳам ҳукм ўзгариб кетади. Ўқиш жойингизга етиб келиб, жойлашган вақтдан то ўша жойдан чиқиб кетгунингизча 15 кеча-кундуздан кам бўлса ўша ўқиш жойингизда мусофир ҳисобланади. Тўлиқ 15 кеча-кундуз ёки ундан кўп бўлса муқим ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat