Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Таблигийлик" окими хакида

00:00 / 23.02.2009 | eski savollar | 2968

Бисмиллахир Рохманир РохиймАссаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух, хурматли Шайх хазратлари!!!Ислом дийнининг равнаки учун килаётган улкан хизматларингиз эвазига Аллох сиздан рози булсин, амийн !!!Сизга бир саволим бор:Менга "таблигийлик" окими ва харакати хакида маълумот берсангиз?! Ислом дийни ва шариатимиз ахкомларига бу оким тугри келадими?!Уринсиз ва номакбул савол берган булсам Аллох ва сиз мени афв этингиз!!!Жавобингиз учун олдиндан миннатдорман!!!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Савол беришда эътиборли бўлиш керак. «Табилғийлик» оқими деган гап йўқ. Жамоати таблиғ дейилади. Таблиғ сўзини «етказиш» деб таржима қилишимиз мумкин. Бу харакатни тузган ва унинг аъзоларининг айтишича, «Жамоати таблиғ» Ислом фазилатларини барча етказиш учун харакат қиладиган ташкилот бўлгани учун хам шу ном билан аталган. «Жамоати таблиғ»га аъзо бўлган хар бир киши хизбий ва сиёсий ташкилотлардан узоқ бўлган холда ўз вақтидан бир қисмини таблиғ ишига бағишлаши лозим. «Жамоати таблиғ» Муҳаммад Илёс Кандехлавий томонидан 1867-йили тузилган. «Жамоати таблиғ»нинг олтита асосий шиори бор.
1. Калимаи тоййиба: Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадун расулуллоҳ.
2. Намоз ўқиш.
3. Илм ва зикр.
4. Хар бир мусулмонни хурмат қилиш.
5. Ихлос.
6. Аллоҳнинг йўлида харакат қилиш.
«Жамоати таблиғ»нинг хар бир аъзоси йилига энг оз деганда қирқ кун сафарга – даъватга чиқиши керак. Хар бир гурух маълум юрт ахолисини даъват қилишга отланади. Кўпинча гурух тўрт кишидан иборат бўлади. Бири илмли, қолганлари оддий одамлар. Улар ўз кийими, камтарона хаёти билан бошқаларга ўрнак бўлишга интиладилар. Кўзланган маконга етиб борганларидан кейин бир киши жой хозирлайди. Қолганлар одамларни чақириб келишга уринадилар. Одамлар тўплангандан кейин умумий дарс ва ундан кейин гурух–гурух бўлиб тахорат, намоз ва бошка бошланғич нарсаларни ўргатиш бошланади. Гурух мазкур жойдан бошқа ерга жўнашдан олдин ўзлари билан бирга бошқаларни хам кўнгилли бўлиб сафарга чиқишга чақирадилар. Ким рози бўлса бирга олиб кетадилар. «Жамоати таблиғ» даъват вақтида хеч кимдан моддий ёрдам ёки совға олмайдилар, зиёфатларга бормайдилар. Хар бир ишни Аллоҳ учун холис адо этишга харакат киладилар. «Жамоати таблиғ» аъзолари гунох ишларни қилиб турганлар билан хам муомала қилаверадилар. Улар одамларни ўзларидан қочирмаслик ва нима қилиб бўлса хам яхшилика чақириш учун шундай қиладилар. «Жамоати таблиғ» якка шахсларни тузатилса жамият хам ўз–ўзидан тузалади деган ғояни олға сурадилар. «Жамоати таблиғ» фиқхий мазхабларга эргашиш вожиб деб биладилар. «Жамоати таблиғ» тасаввуфни яхши кўрадилар ва унга амал қиладилар. «Жамоати таблиғ» сиёсатга аралашмаслик сиёсатимиздир деган шиорга амал қиладилар. «Жамоати таблиғ»нинг камчиликлари кўп. Улардан бири ишлари кенг бўлса хам саёз. Улар ўзларига қўшилган одамлар билан доимий алоқада бўлмайдилар. Бир кўрган одамни бошқа кўрмай кетадиган холлари кўп бўлади. Шунинг учун хам «Жамоати таблиғ» сабабли исломни таниган одамларнинг кўплари кейин бошқа турли жамоатларга қўшилиб кетади. Зотан «Жамоати таблиғ» бошланғич тарбиядан бошқа нарсани тақдим қилишга қодир хам эмас. «Жамоати таблиғ» хар қандай ихтилофлардан йироқда бўлишга харакат қилади. «Жамоати таблиғ» хозирда жуда кўп одамларни ўз тасирида олиб туради. Турли ўлкаларда бўлган йиллик учрашувларда ўн минглаб одамлар иштирок этади. Умумий йиллик учрашувда эса уч миллион атрофида иштирокчи қатнашади. «Жамоати таблиғ» хақида турли гаплар тарқалган. Унга бериладиган бахолар хам турлича бўлиб кетди. 1999-йилда Ўзбекистонда бу ташкилотни қонундан ташқари деб эълон қилинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat