- Ва алайкум ассалом! Ишчини ҳам ҳисобчини ҳам ундай иш тутиши ҳаром амал. Ўша пуллар ташкилотнинг ҳаққи бўлади, қайтариши шарт. Кўча тилида откад деган сўз ишлатилар экан, у товарга пул тўлаган кишининг ҳаққи ҳисобланади. Ўз эгасига етказиб бериш шарт. Тўлаган ташкилот ёки корхона бўлса ўшаларнинг ҳисобига қайтариши шарт. Прораб деб номланган шахслар доимий тарзда шу ишни қилишар экан. Уларнинг бу йўл билан топганлари ҳаром ҳисобланади. Улар ким учун ишлаётган бўлса қайтарилган пуллар ҳам ўша уй эгаси ёки ташкилотларники бўлади. Валлоҳу аълам!