Ассалому алайкум! “Кифоя” китобининг 91-бетида “таҳоратни бузувчи деб ундан (суюқ қондан) бошқасини қайт қилиш ҳам, агар оғзини тўлдириб чиқса” деган, 96-бетида давомида “Бетаҳорат қилмайдиган нарса нажас эмасдир. Бунга оқмаган қон ва оғизни тўлдирмаган қусуқ мисол бўлади. Улар нажас бўлмагани учун, уларни пахта билан артиб сувга ташласа, сув нажас бўлмайди. Ёки ўша нарсалар бир дирхам миқдоридан кўпроқ миқдорда кийимга тегса ҳам намоз ўқиса бўлаверади” дейилган. Бундан “оғиз тўла бўлмаса нажас эмас экан” деган гап келиб чиқади. Агар шу ҳолда оғиз тўла бўлса, қайси нажосатга киради? Оғиз тўла бўлмаган ҳолатда 3 ёки 4 жойда қусса, жамлаганда оғиз тўлганидан кўпроқ бўлса, таҳорат қилиш шартми ёки шарт эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар оғиз тўла бўлса, нажосати ғализа. Чунки у овқат ҳолидан бошқа нарсага ўзгарган нарса билан қўшилиб чиққан деб ҳукм қилинади. Шунга биноани эҳтиёт тарафини олган яхши. Валлоҳу аълам.