Ассалому алайкум! Ғусл қилмоқчи одам баъзида сувда бироз нотиниқликни кўриб оғиз ва буруннигина кейин юваман деб устидан сув қуйиб чиқса ва маҳсисини кийса, бироз ўтиб қўлини кесиб олса, билишимча оғиз бурунни ювиш билан ғусл комил бўлади, лекин кийган маҳсисига маҳс торта оладими?
– Ва алайкум ассалом! Жунубликдан ғусл қилаётган одамда шундай ҳолат бўлса масҳ торта олмайди. Валлоҳу аълам!