Ассалому алайкум. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан бошқа пайғамбарларга нисбатан ҳам «саллоллоҳу алайҳи васаллам» саловотини қўлласа бўладими? Масалан: «Мусо саллоллоҳу алайҳи васаллам» деб?
Ва алайкум ассалом! Ўзга пайғамбарларга саловат айтилаётганида пайғамбаримиз ва ўша айтмоқчи бўлган пайғамбар исмини айтиб “Аъла набиййина ваъала Муса аълайҳиссолату вассалам” дейилса одобга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.