Ассалому алайкум! 1) 3-4 кишига умра бадал қилишни ният қилган инсон (аёл киши) хар бир умра балини сўнгида сочини кесадими ёки биринчисида кесгани кифоя қиладими?
2). Умра сафарида Мадинадан Маккага умра учун кетаётган аёл узрли хукимда бўлиб қолса ва сафар сўнгигача покланмаса унга қандай амаллар қилинишга рухсат берилади. Тавоф қилмасада Ҳарамга кириш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар бирида кесади.
2). Ундай аёл пок бўлгунича масжидга кириши ва тавоф қилиши жоиз эмас. Ташкилотчилардан кейинги гуруҳдагилар билан қайтишлик тадбирини қилиши керак. Бу ташкилотчиларнинг зиммасидаги вазифа. Валлоҳу аълам!