Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

18:45 / 01.06.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2100

Ассаламу алайкум! Олдиндан катта раҳмат саволаримизга жавоб берганларингиз учун. Бир неча саволларимга жавоб берсангиз илтимос. “Кифоя”нинг 378-бетида “нажасга сажда қилиш” дейилган, 379-бетида “қибладан юз ўгириш” дейилган. Булар бир рукн миқдорича туриб қолса бузиладими ёки ўша заҳоти бузиладими? Шунингдек эмизикли бола отаси ёки онасининг сонига қуриган нажосатли кийими билан ўтирса, бир рукн миқдорича ўтирса бузиладими ёки ўша заҳоти бузиладими?
380-бетида “муқтадийни имомидан олдинга ўтиб кетиши” дейилган. Агар муқтадий имомдан олдин рукуъ ва саждага борса, имомдан олдин қиёмга қайтса, шу ҳолатларда муқтадийни намози бузиладими ёки бузилмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “нажасга сажда қилиш” деганда, қайтадан покиза жойга сажда қилмаса.
2.“қибладан юз ўгириш” деганда, юзни ўгириш билан намоз бузилмайди. Кўкрак қафасини ҳам бурадиган бўлса, намози ўша заҳоти бузилади.
3.Бузилмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда имом Ҳасан ва Имом Ҳусайнларни елкаларига опиштириб олар эдилар. Ҳолбуки ёш боланинг кийими нажосатдан ҳоли бўлмайди.
4.Ҳаром ишни қилган бўлади, лекин намози бузилмайди. Модомики андак муддат бўлса ҳам имом билан бирга рукуъ ва сажда қилган бўлса. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat