Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Курбон Хайити куни руза

00:00 / 03.03.2009 | eski savollar | 15387
Ассаламу алайкум!Баъзи жойларда шундай холатга гувох булдимки, Курбон Хайити куни Курбонликга аталган жонивор гушти тайерланиб, дастурхонга тортилгунга кадар руза тутишни ният килиш. Шу холатга, бордики макбул булса, далил борми? Аллох сиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».Бухорий ва Термизий ривоят қилган.Бошқа бир ривоятда: «Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. ал-Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунунча емас эдилар», дейилган.Қурбон ийдида ҳеч нарса емасдан намозга чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан ейилса яхши бўлади.Буни рўза тутиш дейилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat