Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

илм

00:00 / 18.02.2009 | eski savollar | 3490
Ассалому Алайкум ҳазрат сизга мингдан-минг рахмат жуда яхши савоб иш қиляпсиз. Илтимос менга маслаҳат беринг Дунёвий илмни эгаллайми ёки диний илмними.Биламан диний илм охират учун лекин ман Ислом ҳуқуқи бо'йича Ислом Университетида таҳсил оламан ҳозир И курсман Ман ислом ҳуқуқининг етук мутахассиси бо'лайми ёки дунёвий ҳуқуқ мутзхассиси бо'лайми? Илтимос маслаҳат беринг Жавобингиз учун рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Исломда илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун бешикдан то қабргача фарз қилган. Бу маънони кенгроқ тушунишга ҳаракат қилайлик. Фарз Аллоҳнинг қатъий амри бўлиб, уни бажариш ҳар бир мўмин учун мажбурийдир. Фарз амални бажармаган одам катта гуноҳ иш қилган бўлади, охиратда иқобга учрайди. Фарз икки қисмга бўлинади. Биринчиси, фарзи айн. Иккинчиси фарзи кифоя. Фарзи айн ҳар бир мусулмон шахсан бажариш лозим бўлган ишдир. Уни биров учун бошқаси адо этгани билан бўлмайди. Бунга намозни мисол қилиш мумкин. Балоғатга етган ҳар бир мўмин инсон беш вақт намозни ўқиши фарзи айн. Фарзи кифоя эса, баъзи бир мусулмонлар адо этса бошқалар учун ҳам кифоя қиладиган ишдир. Бунга мисол, жаноза намозидир. Бир мусулмон вафот этса, уни ювиб-тараб, жанозасини ўқиб кўмиш ҳамма мусулмонлар учун фарз бўлади. Аммо, фарзи кифоя бўлгани учун баъзи мусулмонлар жанозасини ўқиса, кифоя қилади. Бошқалардан фарз соқит бўлади.Илм талаб қилиш борасида фарзнинг иккала қисми ҳам ишга тушади. Ҳар бир мусулмон учун ўзига керак нарсани, ҳаёти учун зарур илмни, дину диёнатни, ҳалол-ҳаромни билиб олишда зарур бўлган ҳар бир нарсани ўрганиш фарзи айндир. Ҳар бир мусулмон бу ишни қилиши шартдир. Қилмаган одам гуноҳкори азим бўлади. Мусулмонлар жамоаси учун керакли бўлган ҳунар ва илмларни талаб қилиш эса, фарз кифоядир. Ҳаётнинг ҳар бир соҳасида етарли мутахассисларни тайёрлаб олиш Ислом жамиятининг барча аъзоларига фарз бўлади. Эҳтиёжни қондирадиган даражада ва ададда мутахассис тайёрлаган жамият аъзолари бўйнидан мазкур умумий масъулият соқит бўлади. Бу фарз энди ўша мутахассислар зиммасига ўтади. Агар жамиятда уларнинг соҳаси бўйича камчилик юзага келса, гуноҳи ўша мутахассисларга бўлади. Демак, илмнинг жамиятга фойдаси борини ҳар тарафлама ўрганиш жамият аъзолари учун ниҳоятда зарур. Якка шахслар ўзларининг қизиқиши, имконияти ва ҳолатига қараб қайси илмни ихтиёр қилишни ўзи ҳал қилади. Жумладан, сиз ҳам.Сиз ўзингиз номини айтган илм даргоҳида ўқиб туриб, у бўлайми ёки бу бўлайми, деб сўрашингиз мени ажаблантирди. Сиз ўзи ўша таълим муассасасига нима учун киргансиз? Ундан сўнг «Ислом ҳуқуқи» деган гапингиз ҳам ғалати. Сиз аслида «Ислом фиқҳи» демоқчи бўлсангиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat