Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли жамоаси ҳамда динқардошлар! Савол-жавобларга кўз югиртираётиб баъзи бир нохуш ҳолатларга кўзим тушди. Сабаби, баъзи саволларга ўн марталаб жавоб берилган, Ҳазратнинг китобларига неча йиллар олдин ёзилган, “ислом.уз”га алоқадор бошқа сайтларда бор ва … Бу қандай ҳолат?! Шайх Ҳазратларига ҳам такрорий саволлар борарди, лекин улар бу даражада кўп эмас эди. “Шайх Ҳазратлари вафот этдилар” деб энди излаш хизматидан фойдаланмаймиз-ми?! Ҳозирги жавоб ёзаётган Уламоларимизнинг вақтларини олишда Аллоҳдан қўрқайлик. Бу Уламоларимизнинг ҳам ҳар сониялари ғанимат! Уларнинг ҳам ёзишлари, илмларини бунданда зиёда қилишлари учун ўқишлари, интилишлари, изланишлари каби кўплаб юмушлари учун вақт керак-ку! Шу нарсаларни ҳисобга олсак, менимча яхши бўлар эди. Бу мулоҳаза нотўғри бўлса, сизлардан узр, Аллоҳдан кечиришини сўраб илтижо қилиб қоламан.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сиздек мухлис инсонларнинг сони ва сифатини кўпайтирсин.