Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даҳрийлар каналидаги савол

Ассалому алайкум! Телеграмда бир канал очилибди. Даҳрийлар канали экан. Телеграмда танишларим шу гуруҳга спам берайлик деб тарқатиб юришган экан. Ўзи илмим кам бўлгани учун шунақа иймонга зарар етказиши мумкин бўлган хабардан қочиб юраман Лк бир гапига кўзим тушиб қолди. Шунга силардан ёрдам сўрамоқчи эдим. Бу саволда "Қуръонда муз ва қор ҳақида маълумот келмаган, чунки Муҳаммад (с.а.в) қорни ёки музни кўрмаган деган" энди шайтон илмсизлигим туфайли шу савол билан тинчлик бермаяпти. Ёрдам беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони карим табиатдаги барча ўсимликлар, ҳайвонлар, маконлар ва бошқа унсурларнинг номларини жамлаш учун нозил қилинган китоб эмас. Ушбу китобда бирор табиий ҳодисанинг лафзи ворид бўлмаганлиги унга заррача таъна етказмайди. Бу каби даъволар мантиқсиз сафсатадан бошқа нарса эмас. Имом Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қор лафзи ривоят қилинган:  

عن عوف بن مالك الأشجعي قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم وصلى على جنازة يقول: اللهم اغفر له وارحمه واعف عنه وعافه وأكرم نزله ووسع مدخله واغسله بماء وثلج وبرد ونقه من الخطايا كما ينقى الثوب الأبيض من الدنس، وأبدله دارا خيرا من داره وأهلا خيرا من أهله وزوجا خيرا من زوجه، وقه فتنة القبر وعذاب النار. قال عوف فتمنيت أن لو كنت أنا الميت لدعاء رسول الله صلى الله عليه وسلم على ذلك الميت. رواه مسلم

Авф ибн Молик ал-Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанозада бундай деяётганларини эшитдим: «Эй бор Худоё, уни мағфират қилгин ва раҳм қилгин, офиятда қилгин, афв қилгин, тушар жойини ҳурматли қилгин, кирар жойини кенг қилгин. Уни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оқ кийим кирдан тозаланганидек, унинг хатоларини поклагин. Унинг ҳовлиси ўрнига яхшироқ ҳовли бергин, аҳли ўрнига яхшироқ аҳл бергин, жуфти ўрнига яхшироқ жуфт бергин. Уни қабр фитнасидан ва дўзах азобидан асрагин».
Авф айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша маййитга қилган дуолари туфайли у (маййит) мен бўлиб қолишни орзу қилдим”. Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat