Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт маъмурияти. Ҳаммаларимизга Аллоҳ сабр берсин. Шайх Ҳазратларининг вафотларини эшитган заҳотим, кўзимга дунё қоронғу бўлиб, юрагимни ёритиб турган нур ўчгандай бўлди. Тўғриси бу машъум хабарни эшитиб ўзимни йўқотиб қўйдим. Бу сайтга эндигина аъзо бўлганим учун Ҳазратимиздан деярли ҳеч нарсани сўрай олмадим. У зотнинг муборак илмларидан тўйиб баҳра олиш менга насиб қилмади. Шундай бўлса-да у зот бизларга бир қатор нурли, илмий ҳазина қолдириб кетдилар. Энди у зотдан сўрай олмаган саволлар ва илмларни китобларидан ўқимоқчиман. Биз Андижон аҳли шайх Ҳазратларининг оила аъзоларига ва сизларга чин юракдан ҳамдардлик ва сабр тилайман. Ҳаммамизга Аллоҳ сабр берсин! Бундан сўнг Ҳазратимизнинг муборак илмлари, нурли чеҳралари, ҳикматли сўз-насиҳатлари бундан кейин абадий қалбимизда қолади!
Ва алайкум ассалом! Ҳамдардлигингиз учун раҳмат.