Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз мухлисларнинг узр ва рухсат сўраганларини кўриб, мен ҳам сиздан узр сўрайман. Саволларга жавобларингиздан ва “Ислом.уз” порталидаги маълумотлардан ўзим илм олиш мақсадида ва яқинларимга улашиш мақсадида сиздан рухсат сўрамоқчиман. Илтимос эсда сақлаб қолиш қийин бўлганларини компьютеримга кўчириб олишга рухсат беринг. Сизнинг китобларингизни сотиб олганман ва Алҳамдулиллаҳ илм олмоқдаман. Мендан қариндошларим ҳам баъзи нарсаларни сўраб туришади. Гоҳида ўзим уларга китобингиздаги қалбимга қаттиқ таъсир қилган маълумотни расмга олиб, уяли телефондан уларга юборганман. Шу ишим тўғри бўлганми? Шу ишни яна такрор қилсам хато қилиб қўймайманми? Вақтингизни олганим учун узр. Ташаккур.
“Ислом.уз” портали маъмуриятидан сўранг.