Ассалому алайкум! Мени ёшликдаги гунохим ҳозирги пайтда умидсизликка, тушкунликка тушириб қўйди. Ўша пайтда бир оддий телефон топиб олган эдим кейин эгаси сўраб келганда кўрмадим деганман. Хозир шу қилган ишимни ўйлаб жуда хам афсусдаман. У кишини рози қилай десам танимайман, шунинг учун у кишини топишни эса хеч хам иложи йўқ. Аллоҳ мени кечирармикин деган хаёллар мени жуда хам қўрқувга солябди. Устозлар менга маслахат беринглар шу гунохимни қандай ювсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўша буюм эгасини қандай қилиб бўлса ҳам топишга ва розилигини олишга ҳаракат қилинг. Агар топилмаса, ўшанинг қийматини унинг номидан садақа қилиб юборинг. Тавба ва истиғфорни кўпайтиринг. Гуноҳига пушаймон бўлиб, насуҳ тавба қилган бандасини Аллоҳ таоло албатта кечиради. Валлоҳу аълам!