Биров сув ва бошқа имконлари бўла туриб вақт чиқиб кетишидан қўрққан ҳолатни ҳанафий мазҳаби уламолари учга тақсимлаганлар;1. Ўтиб кетишининг ҳечқиси йўқ намозлар. Буларга нафл намозлар киради.2. Ўтиб кетса ўринбосари йўқ икки ийд ва жаноза намозлари. Буларни таяммум қилиб ўқилади.3. ўтиб кетса ўринбосари бор намозлар. Бунга ўринбосари Пешин бўлган жума намози ва ўринбосари қазоси бўлган фарз намои киради. Бундай намозлари юқоридаги ҳолатда таяммум билан ўқиб бўлмайди. Балки таҳорат қилиб жуманинг ўрнига пешин ва фарзнинг ўрнига унинг қазоси ўқилади.