Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатда турли хиллик

00:00 / 30.04.2007 | eski savollar | 3296

Ассалому алайкум! Шайх Хазратлари, сизга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати бўлсин,(иншааллоҳ барча уммати Муҳаммадга ҳам). (Бу саволни беришим қанчалик тўғри билмадим, лекин иншааллоҳ ниятим ҳолис, фитна эмас) 1. Бугунги кунда алҳамдулиллаҳ мусулмон кўп, ибодатдаги намозхон кўп. Лекин улар бажараётган ибодат, айнан намоз ибодатини бажариши(миз)да турли хиллик кўзга ташланади. Хусусан, а) оёқлар орасини ҳаддан ортиқ (балки елка кенглигидадир) очиб туриши. б) иккинчи ёки тўртинчи ракаатларга турилаётганда аввал ўтирилиб, сўнг кейинги ракаатга туриш. в) қўлларни боғлашда тирсакдан ушлаш. г) намозга киришда қўлларни қулоқ юмшоғи баробарида эмас, елка баробарида кўтариш кабилардир. Ноқис ақл ўйладики (албатта мени фикрим ҳеч нарсани ўзгартирмайди) шу каби турли хиллик бугун Ислом оламидаги ноиттифоқлик, турли фирқалик, динда ҳар хил қараш каби иллат (балки камчиликдир)лар юзага келмадимикин?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган нарсалар биздаги каби ҳанафий мазҳаби тарқалган жойларда ихтилофга сабаб бўлади. Аммо ўша амалларни қабул қилган мазҳабларга амал қилувчилар яшайдиган жойларда ихтилофга сабаб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat