Аллоҳ таоло ўзимни ва уйимдагиларни қалбларига ва танамиздаги дардларга шифо беришини, Ўзининг Сироти Мустақиймида мустаҳкам бўлишни, Буюк бахт Аллоҳ таолонинг жамолини ва розилигини топишни, Росулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом билан бўлишликни ва қалбларимиздаги эзгу-мақсадларимизга етиштиришни Аллоҳ таолодан сўраб-дуо қилиб беришингизни илтимос қилардим. Ва шу қатори биз шогирдларингиз Сиз Муҳтарам Устозни қўлдан келганча Аллоҳ таолога дуо қилиб юрибмиз. Аллоҳ таоло ҳаммамизни охиримизни хайрли қилсин. Амин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ таоло тилаганингиздан ҳам афзалини ато қилсин!