Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мулк сурасининг 3-ояти ўқилиши

16:43 / 11.09.2014 | Shakhzod | 3404
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мулк сурасининг 3-оятини ўқилишига тушунолмадим. Маслаҳат берсангиз. "Аллазий холақо сабъа самааваатИИ" деб ўқиладими ёки "Аллазий холоқа сабъа самааваатИИН" дебми ёки бошқача?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

"Самааваатин" калимасидаги “танвин” ни “то” ҳарфининг чиқадиган жойига яшириб, озгина димоғда ғунна билан ушлаб туриб, кейин “тибаақо” дейилади. Ушбу қоидаларни қандай ўқилишини ёзиш орқали тушунтириш жуда мушкул. Бундай қоидалар фақат ва фақат устознинг оғзидан эшитиш орқали ўрганилади. Тажвид китобларига мурожаат этиб, билимингизни оширишингиз учун эслатиб ўтаман, бу ерда “ихфо” қоидаси бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat