Ассалому алайкум шайх ҳазратлари!Мен Қуръони Карим тиловати бўлаётган ҳар қандай жойга бориб қолсам, ўзимни тўхтата олмайдиган даражада кўзимга ёш келади. Сиздан илтимос менга шуни сабабини мумкин бўлса тушунтириб берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан сизга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан! Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Куръони Карим тиловатини тинглаганда кўздан ёш келиши яхшилик аломати. Баъзи кишилар сизга ўхшаган тасирчан бўладилар. Ўша тасирчанлик сабабидан мазкур холатда кўздан ёш келади. Кадимдан бу каби кишилар бўлиб келган.