Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратнинг фарзлари ҳақидаги оят

00:00 / 27.03.2009 | eski savollar | 3945
Ассалому алайкум ҳурматли устоз.Аллоҳ таоло: «Эй, иймон келтирганлар, намозга турган вақтингизда юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқларигача ювинг, бошларингизга масҳ тортинг ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювинг)», деган. (Моида сураси, 6-оят)Шарҳ: Таҳоратнинг фарзлиги ушбу ояти каримадан олинган. Ҳанафий мазҳаби уламолари таҳоратда тўртта фарз борлигини ҳам ушбу оятдан олганлар. Улар қуйидагилардан иборат: 1. Юзни ювмоқ. 2. Қўлларни чиғаноқлари билан қўшиб ювмоқ. 3. Бошга масҳ тортмоқ. 4. Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювмоқ. Шу ояти каримада арабча إِلَى бир нарсани чегарасигача деган маънони билдиради, яъни إِلَى الْمَرَافِ чиғаноқларигача, إِلَى الْكَعْبَينِ тўпиқларигача деган маъно келиб чиқади, лекин бизлар таҳоратда қўлларимизни чиғаноқлари билан ва оёқларимизни тўпиқларимиз билан ювамиз ва бу фарз амал ҳисобланади. Устоз марҳамат қилиб тушунтириб берсангиз нима учун биз чиғаноқ ва топиқларимизни ҳам таҳоратда қўшиб ювамиз? Ёки إِلَىараб тилида кенгроқ бошқа маънони ҳам билдирадими?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Арабча الى ҳарфи مع билан маъносини ҳам билдиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat