Биз яшайдиган давлатда, фарзанд кўрган оналарга ва фарзандига молиявий ва озиқ-овқатдан ёрдам кўрсатилади. Она учун махсус чеклар берилади, у чекларда харид қилиниши керак бўлган маҳсулотларнинг номи ёзилган бўлади. Номи ёзилган маҳсулотдан бошқа нарса олиш мумкин эмас. Шундай магазинлар борки, улардан ноқонуний равишда хоҳлаган нарсангизни ўша чекларга олишингиз мумкин. Фақат маҳсулотни асл нархидан қимматроққа оламиз. Шундай чекларга ўша магазинлардан нарса харид қилиш мумкинми?