Ассалому алайкум! Бир киши бизга бир иш режасини амалга ошириш билан бирга бошқаларга ўргатмасликни омонат қилиб топширди. Озгина вақтдан кейин баъзи сабабларга кўра ўша ишни ўзимиз қилдик ва бир илмли кишига айтсак “сизлар омонатга хиёнат қилибсизлар” деб айтдилар. Нима қилишимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Омонатнинг эгасига “Биз ўзимиз шу ишни қилдик, рози бўлинг” деб розилигини олиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!