Ассалому алайкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, Аллоҳ барча О'зини ё'лида қиладиган ишларингизга омад ва ажрлар берсин, фаришталари олдида фаҳрланадиган бандаларидан қилсин, "Пешқадамлар" қаторида бо'лишлигингизни насиб этсин!Сизни ва о'зимни вақтимни оладиган бо'лсам узр со'раган ҳолда қуйидаги саволни тушунтириб беришингизни илтимос қиламан "Нисо" 4:59. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайг'амбарга ва о'зингиздан бо'лган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бо'лсангиз, уни Аллоҳга ва Пайг'амбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир.Айтайлик мен бир ишхонада компютер мутахасислиги бо'йича ишлайман, мени бошлиқларим гоҳида шафёрлик қилиб туришимни илтимос қилишади, лекин бу мени иш вазифамга кирмайди уни устига иш куни бо'лмаган шанба ва якшанба кунлари ҳам шафёрлик қилишимни со'рашади, мен яқинда бир машинани уриб пачоқ қилиб қо'йдим ва о'з ҳисобимдан тузатиб бердим, бошлиқлардан то'лашга ёрдам со'раганимда беришмади. Ҳа энди бу тақдир дейишади, лекин ёмон тақдирдан яхши тақдирга қочиш мумкинку.Савол: 1. Шу о'ринда бошлиқларга итоат этиб Аллоҳдан савоб умидида о'з вазифамдан бошқа ишларни қилиб юраверайми?2. Мени шартномамда бо'лмаган ишни қилмасликда я'ни уларга итоатсизликда менда гуноҳ ё'қми?Ёқоридаги оятни то'лиқроқ тушунтириб берсангизда иншааллоҳ биз учун яхши бо'ларди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шартномадан ташқари ишни қилмасангиз, ихтиёр сизда.