Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол бўладими

03:34 / 17.09.2021 | Ilxam | 874

Ассалому алайкум! Бир одам россияда 40 минг рублга ишлайди ёрдамчи бўлиб ва усталар қиладиган ишни қилади лекин усталардек 55минг рубл ҳақ олмайди яни ўзи ёрдамчи лекин устани ишини қилади ва шу инсон ойлигини 55мингга кўтариш учн 5минг рубл берса ва бошқа усталар қилган ишни қилса ўша олган 55минг рубли унга ҳалол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пора бериб қилиш мутлақо жоиз эмас. Агар ўша ойликка лойиқ одам бўлса пора бермасдан бошқа ҳалол йўллар билан исботлаши керак. Раҳбарларни бераётган ойлигини ишни кўрсатиб рози қилиб олиш керак. 

عن عمرو بن يثربي  رضي الله عنه  قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفس منه

Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар. 
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat