Сизнинг маърузаларингизда ва шу сайтда берган жавобларингизга тўхталсак, яъни бемазҳаблик нотўғри экан. Мени қийнаган нарса шуки, агар бемазҳаблик нотўғри бўлса, дунёдаги фатво берувчи қўмита аъзолари масалан Шайх Фавзан ва яна бошқалар бемазҳаб эканини биламан. Улар ўзларини “Салафийлармиз” дейишади. Мазҳабда юрган одамлар шулар чиқарган фатволарга амал қилса бўладими. Чунки мазҳабдаги уламолар мазҳаб қоидаларига риоя қилган ҳолда фатво беради. Мазҳабсизлар эса фақат саҳиҳ ҳадисга асосланиб фатво беради. Шунга биз уларнинг фатвосига амал қилишимиз жоизми ёки йўқми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўз мазҳабингизга амал қиласиз. Фатвони ўша мазҳабдан ва унига амал қиладиган уламолардан оласиз. Бемазҳабларни ўзларига қўясиз.