Бир неча ҳафта аввал, Россиянинг "ОРТ" каналида Исроиллик Лиор Сушард исмли бир кўзбойлағич аввалига кишиларни фикрини "ўқиди", ишлаб турган соатга "СТОП" буйруғини бериб, соатни тўхтатди ва яна бир қанча ғайриоддий ишларни бажарди. Теледастур сўнгида фокусчи антиқа бир ишни қилди, яъни масофадан (телефонда) бировнинг ўйлаган қартасини белгилаб берди. У одам эса телефонда айнан кўзбойлағич қарталар орасидан танлаб олган қартадаги сонни айтди (қисқа қилиб айтганда, кўзбойлағич унинг айтадиган қарта сони ва гулини аввалдан билди). Саволим шуки, бу қандай рўй берди? (Балким теледастурга аввалдан театрлаштириб чиқарилгандир, балким у жинлар билан ишлар Валлоҳу аълам). Саволим ноўрин бўлса узр!