Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазрат Устоз Жаноблари, шахсан тасдиғингиз керак!

00:00 / 17.04.2009 | eski savollar | 1335
Устоз, Ислом дини тараққиёти йўлида жон куйдириб, меҳнат қилиб чарчамаябсизми, Аллоҳ Ўзи сабр куч-қувват ва ажру-савобини ортиғи билан берсин, илоҳим биз ёшлар хам тез фурсатлар ичида ақлли, етук фикрли, иймонли, холис ва солиҳ шогирд бўлиб қўл остингизда бу буюк динни янада ривож топишида, мусулмон умматларнинг ҳамжиҳат бўлишида ва кучайишида, ўз ҳиссамизни қўшиб юрайлик ва Аллоҳнинг ризолигини топайлик, иншаАллоҳ! Устоз, шу кунларда қўлимга АҚШнинг Вашингтон штатида жойлашган Карнеги Тадқиқотлар Марказида фаолият юритувчи Марта Брилл Олкотт хоним томонидан инглиз тилида ёзилган ва чоп этилган "Ислом Юзи - Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ" қўлёзмаси келиб тушди ва буни мароқ, юксак қизиқиш ила мутолаа қилмоқдаман... Шуни таъкидлаб ўтишим жоизки, камина тақлид қилиб, ўрнак олишим мумкин бўлган буюк шахслар орасида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлардан сўнг турадиган шахс - айнан сиздирсиз Ҳазрат! Шу муносабат билан яқин кулардан бошлаб, сиз ҳақингизда чоп этилган ва сиз томондан битилаётган қўлёзмаларни барчасини Аллоҳ азза ва жалла қодир қилганча тўплашга ва қунт билан ўрганишга ҳаракат қилмоқдаман, асл ниятим сиздек олим кишига муносиб шогирд бўлиб, Аллоҳ ажри ва ризолигидан баҳраманд бўлишдир, иншаАллоҳ! Беосита мавзуга қайтсам, мазкур марказ томонидан чоп этилган сиз ҳақингиздаги қўлёзма нақадар фактларга асосланган, яъни у ерда берилган маълумотлар ҳақиқатми, бемалол мутолаада давом этишимга ижозат берасизми? Жавобингизни кутиб қоламан, мусофир шогирдингизни дуоларингизда эслаб туришингизни илтимос ила сиздан сўрагум Ҳазрат! Албатта, биз хам дуодамиз, Аллоҳ субҳонака ва таъоло сиздан рози бўлсин!Барчамизни ҳидоятдан асло айирмасин, Исломда собитқадам айласин, Омийн!Ҳурмат ва эҳтиром ила,Фахриддин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур нарса уйдирмадан бошқа нарса эмас!

Топ рейтинг www.uz Openstat