Ассалому алайкум! Мен россияда ишлайман, акаларим ўзбекистонда савдогарлик қилади мени қийнаётган савол шуки акамларга оборотига пул етмай турибди хеч кимда хозирги кунда пул йўк. Россияда онлайн қарз яни золотой корона бор, агар мен шу иловадан қарз олсам у илова малум бир мудатга қарз беради ва уни услугаси бор фақат ўша услугани олади. Агар белгиланган муддатдан ўтиб кетса пеня қўшилади. Агар ўша берилган муддатдан ўтказмай яни пеня ёзгунча тўлаб юборсам бўладими? Агар ўз вақтида тўласам хеч қандай қўшимча пения бўлмайди. Шундай қилиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз “малум бир мудатга қарз беради ва уни услугаси бор фақат ўша услугани олади” деб ёзибсиз. Шунинг ўзи бу ишни рибо эканлигига кифоя қилади. Буни олиб фойдаланишингиз шаръан ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!