Биз ёши катта одамлардан, бирортаси имом-хатиб бўлиб тайинланса, “фалончи одам шаҳарга ёки вилоятга қози бўлибди” деб кўп эшитамиз. Демак, имом-хатиблар ҳам қози ҳисобланадими? Нима учун одамлар шундай дейишади? Бунинг ҳужжати борми? Берган саволларимга жавоб берганингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Имом-хатиблар ҳам қози ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам уларни имом-хатиб дейилади. Бизда ҳозирда шаҳар ёки вилоят бош имомини қози дейиш урф бўлди. Аслида қозилик бошқа иш.