Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биламизки ҳозир Қуръон ўқийдиган ручка (Quran reading pen) жуда кенг тарқалмоқда. Унда сизнинг Қуръон ҳақидаги аудионгиз ва Тафсири Ҳилол китобингизнинг аудиоси бор (ўзингизнинг овозингиз билан). Саволим шундан иборатки, бу ручкани ишлаб чиқарувчилар сизнинг аудиоларингиздан дастурларида фойдаланиш учун сиздан рухсат олишганми? Яъни сиз билан шартнома тузишганми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур, Аллоҳ сизни ўз паноҳида сақласин, бизнинг бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг Устоз!