Ассалому алайкум! Мен оилали эдим. 4 нафар фарзандим бор. Бундан 6 йил олдин чет элга ишлашга оилам рухсати билан кетганман. Шу 6 йилни 3 йили ўтган пайт эрим томондан судга ажримга ариза берилди. Сабаб, мани фохишаликда айблади. Яқинлар ўртага тушганлиги сабаб ажрим бўлмади. Шу 6 йилни охирги 3 йилида эрим билан хеч қандай мулоқот бўлмаган. Хаттоки салом алик хам. Бугунга келиб мен ўзим эримдан талоқ сўраяпман. Аммо талоқ бермаяпти. Битта гап эшитиб қолдим. Қайсидир битта имом марузасини эшитгандим: агар эр кўнглида бўлди бу аёл билан энди ящамайман керак эмас деган холда судга ажримга ариза берса аёлига талоқ тушаркан. Буни эшитиб ўйладимки менга талоқ тушган деган хулосага келдим. Чунки эрим айнан шу мақсадда ажрашмоқчи эди. Шундан кейин мен бошқага никохланиб турмушга чиқиб кетдим. Илтимос айтингчи бизга талоқ тушганми? Буни қандай билай? Иккинчи никохим дурустми?
– Ва алайкум ассалом! Эрингиздан сўранг. Талоқ қўйган ёки талоқ ниятида судда бирор гап айтган ёки ёзган бўлса талоқ тушган. Агар талоқ бериш нияти бўлмаган бўлса тушмаган. Буни аниқлаштиринг ва аҳли илм ҳузурига бориб, маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!