Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўмдаги қарзни долларда тўлаш

11:30 / 08.10.2014 | Shahobiddin Abdusalom | 4600

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз, 7 йил олдин бир танишим икки миллион(2.000.000) сўм қарз олган ва ўзи “ҳижолат бўлма, бу пулинг бир минг тўрт юз (1400доллар) бўлар экан, бераётганда доллар қилиб бераман” деган эди. Шу кунларда етти юз доллар берди. У ҳозирда икки миллион бир юз минга тенг ўша пайтдаги қарзини сўмда ҳисобласам бериб бўлди. Мен долларда ҳаққимни олайми ёки сўмдами? Илтимос тушунишга ёрдам беринг. Аллоҳ охиримизни хайрлик қилсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзи ваъда берганидек, долларда бериши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat