Ҳазрат, минг бор узр, ҳижолатдаман. Бу масала бўйича сизни олдин ҳам безовта қилган эдим. Яъни, суратингизни интернет саҳифасига жойлаш ҳақида. Бир бола суратингизни саҳифасига қўйиб олган, унга бу ишни қилиш яхши эмас, десам унамаяпти. Шунга ўзингиз шу хатимга агар лозим деб топсангиз, жавобан у болани ўша ишини яхши эмаслигини билдириб ёзсангиз. Мен шу жавобингизни унга, манзилини берсам ёки шу жавобни унга жўнатсам, дегандим. Бу билан, шунақа иш қилиб юрган бошқаларга ҳам ўша ишлари мумкин эмаслигини билдиришимиз осон бўлар эди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бировнинг ўзининг розилигисиз суратини олиш, бирор жойга қўйиш мутлақо мумкин эмас. Бу ишни қилган одам хатосини тезда тўғрилаши лозим.