Бир мусулмон киши автоҳалокатга учраб, тушкунликка тушиб, ишлари юришмай қолганди, у диндан хабари йўқ эди. Шу инсонга намоз ўқишга қизиқтириш мақсадида, унга Аллоҳ учун сабр қилишликни ва молиявий томондан ёрдам бериб, беш маҳал намозни бирга ўқишга ўргатдим. Кейин ишлари яхши бўлиб, олдинга юришиб борганди. Мен 5 кун иш сафари билан бир жойга бориб келгунимча, бу инсон намозни тарк этиб, яна ароқ ичишни бошлабди. Айтингчи Ҳазрат, мен бу инсонга намоз ўқиши учун яна даъват этаверайми ёки мендан соқит бўлдими?