Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Енги калта куйнак

00:00 / 10.09.2010 | eski savollar | 4216
1.Енги калта куйнак билан намоз укиса нима булади?умуман намозда кулнинг канча кисми ёпик булиш керак?2.Баъзи китобларда бош кийимсиз намоз укиш макрух дейилган,далили йук."Кифоя"да намоз макрухлари ичида бу ёзилмаган.Албатта сизнинг ёзганингизга эргашаман,лекин куплаб кишилар бунга карши.3.Макрух амални хо касддан хо мажбуран килса нима булади?гунохми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Эркак кишиларга бўлаверади.2. Кифояда “Жанда кийимда ва бошяланг намоз ўқиш ёки ўқиладиган нарсани санаш ҳам макруҳдир” дейилган. Яхшироқ ўқимай туриб, бу каби гапларни ёзиб юбориш яхши эмас. Расулуллоҳ алайҳиссалом, саҳобалар, тобеъийнлар ва улардан кейинги барча мусулмонлар бошяланг намоз ўқимаганлар. Бундан ортиқ яна қандай далил керак.3. Макруҳ бўлади.Макруҳ икки хил бўлади:Макруҳи таҳримий. (Ҳаром ҳисобланадиган макруҳ).Шариат (Оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларнинг ипак ёки тилло истеъмол қилиш каби ишлар мисол бўлади.Ҳанафийларда макруҳи таҳримийни қисқа қилиб макруҳ деб қўйилади. Уларнинг наздида макруҳи таҳримий ҳаромга жуда яқин нарса ҳисобланади. Аммо уни инкор қилган киши кофир бўлмайди. Макруҳи танзиҳий. (Озодалик макруҳи).Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат таъйин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан таҳорат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк қилишлар мисол бўлади.Макруҳи танзиҳийни тарк қилган одам савоб олади. Уни қилган одам иқобга учрамаса ҳам маломатга қолади.

Топ рейтинг www.uz Openstat