Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ва аёл

07:50 / 21.10.2014 | Xadisha | 3491
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволим шуки, эрим доим мендан норози, “сен яхши келинмассан” дейдилар. Тўғри, мендан ҳам кўп айб ўтган, чунки эрка қиз бўлиб тарбия топганман, лекин оилам учун кўп ҳаракат ҳам қиляпман. Қайнонам билан эрим мени кўп ҳайдашганлар, кетганман яна оиламни сақлаб қолиш учун қайтиб келиб кечирим сўраганман. Эрим билан қайнонам “сиз ўзингизни обруйингизни тўкдингиз” дейишган, майли деб яшаяпман. Тўйимизга 4 йил бўляпди, лекин боламиз йўқ. Аллоҳ бермаяпти, балки шунгадур деб ҳам уйлайман. Уйимга 3 ойда бир юборадилар, шунда ҳам майли дейман. Агар озгина хато қилсам, яна “кет” дейдилар. Лекин қаерга борай, ота онамни юзларини ерга қаратишни хоҳламайман. Яна мен билан яшашни хоҳламайдиган инсон билан ҳам, нима қилай? Маслаҳат беринг илтимос, олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизга ташаккур! Ҳамма нарсани тўғри тушунибсиз. Сабр қилинг, ажр оласиз. Сизга озор бераётганлар ҳам уялиб қолишади. Аллоҳ таоло сизларга қўша-қўша фарзандларни ато қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat