Абдусалом Болийнинг китоблари тўғрисида шариат ҳукми қандай? Ўқиб, амал қилса бўладими? Кўпчилик шу китобларни ўқиб жин чиқариш билан шуғулланиб кетди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Волий эмас Болий. Мумкин эмас. Тўғри айтасиз. Ўша китоблардан кейин ҳалқимиз бошига жин чиқариш деган бало ёғилди. Бу ишни қилаётганлар Аллоҳ таолодан қўрқишлари ва уни тарк қилишлари керак.